Поиск
RUUZ

Общество

"Тошкентда мазутнинг атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсири йўқ" – Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Тошкент иссиқлик электр станциясида мазут ишлатилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

1265views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ Экология вазирлиги ходимлари Тошкент иссиқлик электр станцияси фаолиятини текширгани ҳақида хабар берган эдик. Текширув давомида корхонада асосий ёқилғи сифатида газдан, захира ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланилаётгани, шу сабабли пойтахтни тутун қоплагани аниқланди.
Энергетика вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахтда "Иссиқлик электр станциялари" АЖга қарашли 11 та иссиқлик электр станцияси ва иссиқлик марказлари мавжудлигини, шулардан 6 таси (Тошкент вилоятида) қолганлари Тошкент шаҳрида жойлашганини таъкидлаб, Экология вазирлиги далилларига қўшилмаган.
"Мазут газ таъминотидаги босим пасайган соатларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш учун захира ёқилғи сифатида фойдаланилади. Шу билан бирга, мазутдан фойдаланиш жараёни қонун ҳужжатлари доирасида барча масъул идоралар, хусусан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилган.
Мазутнинг ёниши натижасида атмосферага зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш мақсадида станцияда белгиланган техник кўрсаткичларга жавоб берадиган фильтрлар ўрнатилган. Келгусида барча иссиқлик электр станцияларида қўшимча фильтрларни ўрнатиш режалаштирилмоқда, бу эса атмосферага чиқинди газларни 95 фоизгача камайтириш имконини беради", — дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Таъкидланишича, корхонада ҳавога моддаларнинг чиқарилиши белгиланган меъёрий талаблардан ошмаган.
"Кеча соат 16:00га қадар юқоридаги корхоналарда 600 тонна мазут ёқилди. Шунга қарамай, кеча соат 14:10 ҳолатига кўра, пойтахт ҳавосидаги майда ПМ-2,5 зарралари миқдори 162 мкг/м3 ни ташкил қилган. У "ўта зарарли" ҳисобланади ва ЖССТ тавсияларидан 32,4 баравар юқори, бу эса мазутнинг бунга алоқаси йўқлигини яна бир бор исботлайди, чунки ёқилғи иссиқлик электр станцияларида Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган меъёрий талаблар асосида ёқилади", - дея таъкидлади Энергетика вазирлиги.
1265views0replies
0

Комментарии