• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 15 февраля 2024

Fayzli Hayot ТЖМ: Тошкентдаги янги турар жой мажмуаси қандай бўлади – FDG компаниясининг тижорий директори билан интервью

Сергей Потапов UzNews.uz нашрига берган интервьюсида янги ТЖМнинг ноёб концепцияси, «ақлли» планировка ечимлари, шунингдек, пойтахт аҳолиси қандай хонадонларни маъқул кўриши ҳақида айтиб берди.

359
0

Тошкент аҳолиси сонининг ўсиши билан сифатли ва ҳамёнбоп яшаш жойига бўлган талаб ҳам ортмоқда. Пойтахт аҳолиси борган сари шунчаки квадрат метрларни эмас, балки қулай турар жойларни танламоқда.

Шундай жойлардан бири FDG компаниясининг қурилаётган Fayzli Hayot турар жой мажмуаси бўлади. Ноёб концепцияга эга комфорт тоифасидаги мажмуа ўзбекистонликларнинг кўп асрлик анъаналари ва динамик замонавийликни намоён қилади.

Мажмуа ҳам анъанавий ўзбек оиласи, ҳам ёш турмуш қурганларнинг уй-жойга бўлган талабини қондиради. Биз бўлғуси мажмуанинг асосий хусусиятлари ҳақида FDG компаниясининг тижорий директори Сергей Потапов билан суҳбатлашдик.

«Биз турли ёшдаги ва оила аъзоларидан иборат ўзбекистонликларнинг қулай яшаши учун барча қулайликлар кўзда тутилган замонавий мажмуа яратишни истаймиз. Ўйлаймизки, мажмуада ҳам ҳали фарзанди йўқ оилалар, ҳам уч ва ҳатто тўрттадан болалари бор оилалар яшайди. Мажмуанинг планировка ечимлари 2 кишидан 6 кишигача ва ундан кўпроқ одамларни сиғдиришга мўлжалланган», – дейди Сергей Потапов.

Бўлажак ТЖМ Бектемир туманида, Compass СКМ ва метронинг 7-бекати ёнида жойлашган. Қайд этиш жоиз, ушбу туман одамлар вақт ўтказадиган ҳамда қисқа вақт ичида шаҳарга етиб олиш ёки бошқа ҳудудларга чиқишни ўз ичига оладиган қулай транспорт тизимига эга шаклланган ҳаракат маркази ҳисобланади.

Fayzli Hayot ТЖМ ўзбекистонликларнинг кундалик ва қулай ҳаёти учун кўплаб қизиқарли ечимларни таклиф қилади – топчанли гулзорлар, ўсимликлардан бўлган деворлар, кўча эшиклари, шунингдек, қўшнилар билан учрашув ва катта жамоа билан вақт ўтказиш учун мажмуа ичида амфитеатр.

Намойиш қилинган ҳовли концепцияси бошқа иккита объект – Parkent Plaza 3 ва Riverside мажмуаларида қўллаб кўрилган. Бундан ташқари, ТЖМда барча нарсалар кўзда тутилган «ақлли» планировка ечимлари амалга оширилади: сақлаш жойларидан бошлаб ошхоналарнинг жойлашувигача.

«Биз планировкаларда барча нарса бўлиши учун жуда кўп вақт сарфладик. Ҳар бир хонадонда сақлаш жойларининг кўп бўлиши жуда муҳим. Бу уйда доимо саранжомлик бўлишини кафолатлайди. Биз санузелли планировкани, кириш қисмининг рўпарасида кўзгули раковина жойлашадиган ва ҳар бир киши гўзаллик йўналишида ҳаракатлана оладиган қилиб ўйлаб чиққанмиз. Танлов учун анъанавий кундалик ҳаётга йўналтирилган алоҳида ошхоналар, шунингдек, меҳмонхона-ошхонали замонавий планировкаларни таклиф қиламиз. Яъни ҳар бир киши ўз истакларига максимал даражада маъқул келадиган вариантни топа олади», – дея қўшимча қилди Сергей Потапов.

Охирги вақтда кўчмас мулкни «комфорт» ва «бизнес» тоифаларига бўлиш кузатилмоқда. FDG компаниясининг вакили билан бўлган суҳбатда пойтахтда қайси тоифадаги яшаш жойига талаб катта эканлигини билиб олдик.

«Бугунги кунда девелоппментда турар жойлар тоифасининг диффузияси каби тенденция кузатилмоқда. Бу бизнес-тоифанинг айрим қулайликлари комфорт-тоифада ва аксинча бўлаётганини англатади. Анча яхшироқ бўлган ечимлар мавжуд: ёпиқ ҳудуд, сифатли ободонлаштириш, умумий фойдаланиш жойларининг пардозини яхшилаш. Олдин, масалан, комфорт-тоифада кириш гуруҳларига чекланган эътибор қаратилган, чунки бу бизнес-тоифанинг хусусияти эди. Ҳозир эса биз буни барча тоифадаги турар жой мажмуаларида амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз.

Биз локация ва мақсадли харидорга мослашиб, мажмуаларнинг қайси бирида қандай қулайликларни яратиш лозимлигини таҳлил қиляпмиз. Менинг фикримча, бу жаҳондаги умумий тенденция, чунки қурилишнинг таннархи асосан оғир монолит конструкциялар ҳисобига шаклланади. Шу сабабли исталган тоифадаги турар жой қулай, шинам ва ёқимли бўлиши учун сифатли, чиройли ва яхши қилишнинг иложи бор ва бу биз ҳозирда интилаётган нарсадир», – деди Сергей Потапов.

Шу ва бошқа саволларга жавобларни Сергей Потапов билан бўлган видео-интервьюда топишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

359
0