Поиск
RUUZ

Происшествия

"Қамчиқ" довонида содир бўлган ЙТҲда 5 нафар инсон вафот этди

Енгил автомашиналар ортилган DAF юк машинаси ҳайдовчиси йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томондан келаётган Isuzu юк автомобили билан тўқнашиб кетган.

1559views0replies
0

t.me/YHXX_UZ

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 23:40 атрофида Наманган вилояти, Поп тумани, "Қамчиқ" довонида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.Й. DAF юк автомобилини (енгил автомобилларни ташувчи) бошқараётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминламасдан, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган Isuzu юк автомобили билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида, иккала ҳайдовчи ҳамда уч нафар йўловчилар тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ЙТҲ вақтида "DAF" юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетган. Ушбу автомобилларни махсус техника ёрдамида пастликдан чиқариш ишлари акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
1559views0replies
0

Комментарии