Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода мультирадар ўрнатилган автомобилни тепган ҳайдовчи қамалди

У автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб мультирадар қурилмасига қайд этилганидан жахл қилиб ҳуқуқбузарлик содир этган.

97views0replies
0

Видеодан кадр

Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи фуқаро А-380 автомобиль йўлида соатига 112 км тезликда ҳаракатлангани учун мультирадар қурилмасига қайд этилган. Бундай қоидабузарлик учун кўп миқдорда жарима тўлашини билган ҳайдовчи жахл устида иккинчи қоидабузарликни содир этган.
У ўзининг бошқарувидаги Cobalt автомобилида қарама-қарши ҳаракатланиб келиб, мультирадар ўрнатилган автомашинани тепади ва ЙПХ ходимига қўпол муносабатда бўлади. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.
Ҳайдовчининг ушбу қўпол ҳаракати устидан инспекторнинг тақдимномасига асосан ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судига жўнатилган. Очиқ суд мажлисида мазкур маъмурий иш мазмунан кўриб чиқилди ҳамда ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди.
Унга кўра, суд ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 183-194-моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланиб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
97views0replies
0

Комментарии