Поиск
RUUZ

Общество

Судья $1000, Миллий Гвардия ходими эса $1,5 пора билан ушлади — видео

Судья фуқаронинг қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб беришни, Миллий Гвардия ходими эса фуқарони Қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

90views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм олган вақтида ушланди.
Миллий Гвардиянинг Сирдарё вилоят Қўриқлаш бошқармаси хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бош инспектори Боёвут туманида яшовчи фуқарони Қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 1500 АҚШ доллари олади.
Лекин, у сўралган пулнинг қолган 1500 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
90views0replies
0

Комментарии