Поиск
RUUZ

Общество

Прокурор “Док-1 Макс” иши бўйича Фармацевтика агентлигининг собиқ мансабдорларига 18 йил қамоқ жазосини сўради

Судда прокурор Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлигининг собиқ директори ва унинг икки ўринбосарини 18 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

346views0replies
0

daryo.uz

12 февраль куни Тошкентда Ўзбекистонда 68 нафар бола нобуд бўлган “Док-1 Макс” препарати билан боғлиқ жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Прокурорнинг сўзларига кўра, суд жараёнида айбланувчининг айби тўлиқ исботланган, деб ёзади Daryo.uz.
Прокурор мазкур сиропни Ўзбекистонга олиб кирган расмий дилер — Quramax Medical МЧЖ директори С.Р.П.га 20 йил, Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К. ва унинг икки ўринбосари сифатида ишлаган масъуллар — А.А. ва М.Н.га 18 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинланишини сўраган.
Шунингдек, уларнинг ҳар бирини 3 йил муддатга раҳбарлик ва моддий жавобгар лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талаб қилинган.
Бундан ташқари, судда сўз олган давлат айбловчиси музокара сўзида 68 нафар марҳум, 16 нафар ногирон бола учун жабрланувчиларнинг вакилларига 100 миллион сўмдан товон пули тўлаб беришни сўраган. Қолаверса, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 миллион сўмдан товон пули ундиришни талаб қилган. У бу товон пуллари судланувчилар ҳисобидан қопланиши лозимлигини билдирган.
Қайд этилишича, 8 нафар айбланувчининг ҳисоб рақамларидан 8 миллиард 440 миллион сўм ундирилиб, товон сифатида кўрилган.
346views0replies
0

Комментарии