• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 февраля 2024

ДХХ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўшимча маълумот берди

Бошқарув раиси, АЖ бош муҳандиси, 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, автобус саройидаги эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилишган.

813
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 8 февраль куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси ЖКнинг тегишли моддаси билан қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик. ДХХ қўзғатилган жиноят иши бўйича қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, ДХХ ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

813
0