Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда яна 60 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади

Мева-сабзавот учун 60 минг гектар ер аҳолига тақсимланади, деҳқон ва фермерларга 10 йилга лизингга техника берилади.

1678views0replies
33

president.uz

Президент иштирокидаги йиғилишда мева-сабзавот етиштириш ва экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу мақсадда аҳолига яна 60 минг гектар ерларни тарқатишга қарор қилинди. Бунинг натижасида, 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот олиб, экспортни яна 200 миллион долларга ошириш мумкин бўлади.
Ёшларни деҳқончиликка яхши ўқитиб, бу ерларда банд қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 миллиард долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
Бунинг учун 1 триллион сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Шунингдек, жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокультиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
1678views0replies
33

Комментарии