• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 12 февраля 2024

Қиличбозлик бўйича Жаҳон Кубогида Ўзбекистон делегацияси тарихда илк бор совриндорлар қаторидан жой олди

Перуда ўтказилаётган Жаҳон кубогида ўзбекистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.

298
0
Ўзбекистон МОҚ

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати.

Саралашдан муваффақиятли ўтган ўзбекистонлик спортчи плей-оффда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Дайибекова мусобақа давомида Болгария, Италия, Ҳиндистон, Япония вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Шундан кейин у ярим финалда икки карра жаҳон чемпиони венгриялик Шугар Баттаига имкониятни бой берди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Маълумот ўрнида, бу катталар ўртасидаги Жаҳон Кубоги баҳсларида ўзбекистонлик қиличбозларнинг қўлга киритган илк медали бўлди.

298
0