Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқарган яширин цех фош этилди

Тезкор тадбирда яширин цехдан 6,2 тонна қўлбола ёғ, 4,3 тонна чигит, 34 тонна шрот, 6,2 минг дона ёрлиқлар олинган.

63views0replies
0

Департамент

Наманганда "Y.Ch." МЧЖ раҳбари Б.А. МФЙ ҳудудида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқлаб, ушбу цехдан 6,2 тонна қўлбола ёғ, 4,3 тонна чигит, 34 тонна шрот, 6,2 минг дона ёрлиқлар ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва  186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
63views0replies
0

Комментарии