Поиск
RUUZ

Происшествия

Чирчиқдаги боғчада тарбиячи тарбияланувчи болага бақириб, уни ҳожатхонага қамаб қўйди

Боғча тарбиячиси оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлганлиги туфайли тарбияланувчига қўпол муносабатда бўлган.

434views0replies
0

Видеодан кадр

Чирчиқдаги боғчада мураббий болакайни урганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.
Аниқланишича, воқеа Чирчиқ шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасасида 8 февраль куни содир бўлган. Боғча тарбиячиси оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлганлиги туфайли тушлик пайтида ухламай йиғлаётган болага бир неча бор бақириб, сўнг болани уриб ҳожатхонага қамаб қўйган.
Ҳозирда мазкур тарбиячи Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 5-банди (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилиш) асосида лавозимидан озод этилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва тарбиячининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
"Болалар омбудсмани мазкур факт бўйича боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
434views0replies
0

Комментарии