Поиск
RUUZ

Спорт

Қатар иккинчи бор Осиё чемпиони бўлди

Қатар Иордания терма жамоаси дарвозасига 3 та пенальтидан 3 та гол уриб, чемпионликка эришди.

178views0replies
0

Reuters

Бугун, 10 февраль куни Қатардаги Lusail Stadium стадионида Осиё кубогининг финали — Қатар ва Иордания ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрчашувнинг 20-дақиқасида ҳакам Иордания ўйинчиси қўполлик ишлатгани сабаб Қатар фойдасига Иордания дарвозаси томон пенальти белгилади. Акрам Афиф имкониятдан фойдаланиб, гол киритди. 67-дақиқада Ал Наймат ҳисобни тенглаштирди.
Аммо, ҳакам 72 ва 90+4-дақиқаларда Иордания дарвозаси томон яна иккита пенальти белгилади ва яна Акрам Афиф гол киритиб, хетрикка эришди.
Шундай қилиб, Қатар ўз уйида бўлиб ўтган Осиё 2023 кубогида чемпионликка эришди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар бу турнирда фақатгина Ўзбекистон миллий терма жамоасини чоракфинал ўйинида мағлуб эта олмади ва пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига яримфиналга чиққанди.
Маълумот учун, 2019 йили БАА бўлиб ўтганг Осиё кубогида ҳам финалда Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида тарзда мағлуб этиб, чемпионликка эришган эди.
178views0replies
0

Комментарии