• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 февраля 2024

Ўзбек тили ва адабиёти университетида дискотека уюштирилди

Ҳолат юзасидан "Миллий тикланиш" ДП Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди.

896
0
Видеодан кадр

Кеча, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Алишер Навоий туғулган кунига бағишлаб дискотека уюштирилгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан "Миллий тикланиш" ДП Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди.

"Бундай тўда базмни Навоий ҳайкали пойида ўтказилиши - маънавий жиноят эканлигига шубҳа йўқ, амалдаги қонунчиликка кўра маъмурий ҳуқуқбузарликдир", — деди Алишер Қодиров.

Шунингдек, "Миллий тикланиш" раиси бу иш МЖтКнинг 64-моддасига 1-қўшимча билан жаримага тортилишини, жариманинг арзимаслигини, аммо, жамоатчиликнинг муносабати ҳал қилувчи масала эканлигини қўшимча қилди.

"Биз Навоийни тушунмаяпмиз деб қайғураётган бир вақтда, аслида биз Навоийни мазах қилиқ даражасида манқуртлашиб кетибмизми?", - деди Қодиров.

896
0