Поиск
RUUZ

Общество

Намангандаги дарёга тушиб кетган Nexia-2 олти кунда топилди — видео

Ҳайдовчи тормоз ўрнига газни тепгани сабаб машина каналга тушиб кетди. Автомобиль 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинди.

547views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Nexia-2 Намангандаги каналга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди. 
ИИВнинг хабар қилишича, ҳодиса 3 февраль куни Поп ва Мингбулоқ туманларини боғловчи каналда содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси машинани Мингбулоқ туманидан Поп тумани Тўда қишлоғи томонга олиб ўтиш учун паромга чиқарган. Бироқ, у тормозни босиш ўрнига газ педалини тепган. Натижада, машина каналга тушиб кетган.
Автомобиль ичида бўлганлар ҳодиса содир бўлган пайтда машинадан чиқиб олган. Каналда сув сатҳи ва тезлиги юқори бўлгани сабаб машинани қидириш ишлари олти кун давом этган ва у 9 февраль куни 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчи машина каналга тушиб кетган пайтда ундан чиқиб олишга муваффақ бўлган.
547views0replies
0

Комментарии