Поиск
RUUZ

Спорт

Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медалга эга чиқди

Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича илк бор Осиё чемпионатларида умумий ҳисобдаги чемпионликка эришди.

77views0replies
0

t.me/OlympicUz

Тошкентда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Акбар Жўраев -102 кг вазн тоифасида чемпионликни расмийлаштирди. Бу ҳақда Миллий Олимпия Қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, даст кўтариш машқини 180 кг билан якунлаган Жўраев силтаб кўтаришда 220 кг ва икки курашда 400 кг қайд этди.
Мазкур мусобақада қатнашган ҳеч бир полвон бу натижани янгилай олмади ва ўзбекистонлик спортчи ўз фаолиятида илк бор Осиё чемпионатларида умумий ҳисобдаги чемпионликка эришди. Шу тариқа, Акбар мусобақани 3 та олтин медаль билан якунлади.
77views0replies
0

Комментарии