Поиск
RUUZ

Политика

Айрим ташқи кучлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишини хоҳлашмаяпти — Россия Элчиси

Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиш йўлида ҳаракат қилмоқда, бу ҳолат қанча вақт давот этиши номаълум.

400views0replies
0

Alter Ego

Айрим ташқи кучлар Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш сари интилишини хоҳлашмаяпти. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов "Россия 24" телеканали эфирида айтиб ўтди.
"Ҳозирда халқаро муносабатлар, жумладан, халқаро иқтисодий муносабатлар ҳам қайта тузиляпти. Бу ерда эса Ўзбекистон бундай қадам ташлаётганини истамайдиган ташқи ўйинчилар бор", - деди у.
Мальгиновнинг таъкидлашича, Тошкент ЕОИИга қўшилиш йўлида ҳаракат қилишда давом этмоқда, бироқ бу жараён қанча давом этиши ҳозирча маълум эмас. "Бу мақсад олиб ташланаётгани йўқ, у ҳали ҳам кун тартибимизда, жумладан, Россия-Ўзбекистон муносабатлари ҳам", — дея қўшимча қилди дипломат.
Элчининг сўзларига кўра, кузатувчи мақомига эга бўлган Ўзбекистон бирлашманинг барча тадбирларида фаол иштирок этади.
"Сўнгги пайтларда ЕОИИ ва Ўзбекистон тузилмалари ўртасида ишчи гуруҳ фаолият юритиб, бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд бўлган ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда қонунчилик, тартиб ва ​​бошқа жиҳатларни тўлиқ киритиш мақсадида ислоҳот лойиҳасини ишлаб чиқмоқда", — деди Мальгинов.
Шунингдек, Элчи яқин келажакда бу жараён тезлашишига умид билдирди.
Маълумот ўрнида, Евроосиё иқтисодий иттифоқи - Божхона ва Ягона иқтисодий ҳудуд асосида 2015 йил 1 январдан бошлаб Россия ташаббуси билан расман фаолият бошлаган халқаро ташкилот ҳисобланади. Ҳозирга қадар иттифоққа 5 та Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь давлатлари аъзо ҳисобланади.
400views0replies
0

Комментарии