Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон МТЖ футболчиси Туркия клубига кўчиб ўтди

Туркия Суперлигаси ва биринчи лигасида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар сони 4 нафарга етди.

125views0replies
0

sivasspor.org.tr

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси футболчиси Азиз Турғунбоев жамоани тарк этди. Бу ҳақда "Пахтакор" Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарингиз бор Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубогида Ўзбекистон МТЖ мусобақанинг чорак финалида ўз юришини тўхтатди. Ушбу мусобақада терма жамоа сафида ҳаракат қилган "Пахтакор" футболчиси Азизбек Турғунбоев Туркия клубига кўчиб ўтди.
Унга кўра, Азиз Турғунбоев Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси билан шартнома имзолади. Ҳозирги кунда Туркия Суперлигаси ва биринчи лигасида 4 нафар ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров "Кайсериспор", Азиз Турғунбоев "Сивасспор", Ҳусниддин Алиқулов "Ризеспор" ва Жаҳонгир Урозов "Эюспор" тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбкистон МТЖнинг икки нафар футболчиси Ҳожимат Эркинов БААнинг "Ал-Ваҳда" клубига, Остон Ўрунов эса Эроннинг "Персиполис" жамоасига кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
125views0replies
0

Комментарии