• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 февраля 2024

Учта ҳудудда одамларни АҚШга юбормоқчи бўлган 7 нафар шахс ушланди — видео

Бир фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш Тошкентда $32 минг, Бухорода $40 минг, Самарқандда эса $18-20 мингни ташкил қилган.

183
0
Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 32 минг доллари олган вақтида ушланди.

Бухорода муқаддам 3 маротаба судланган шахс таниш ҳамшаҳарининг ишончига кириб, унга элчихонадан виза олиб, ишга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Сўралган пулдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Самарқандда 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига 23 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яна бир ҳолатда эса самарқандлик шахс ўз ҳамюртини “Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

183
0