Маълум қилинишича, Тошкент молия институти ва Фискал институтда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини "Нархоз"да давом эттиради ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.
Университетда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, таълим жараёни давлат тили, инглиз тили ва бошқа хорижий тилларда олиб борилади. Шунингдек, бакалавриат ва магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун алоҳида хорижий тилларда ўқитиладиган гуруҳлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, таълим дастурлари халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида босқичма-босқич ишлаб чиқилиши белгиланди.
Университетга талабаларни ўқишга қабул қилиш 2024/2025 ўқув йилидан бошланади.
Университет учун Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Олмазор кўчаси 183-уй манзилидаги ҳудудда халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув аудиториялари, коворкинг марказлари, IT лаборатория, бизнес инкубатор ва анжуманлар залини ўз ичига олган мультифункционал кўп қаватли бино қурилади.