Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда бир ой ичида салкам 95 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Январь ойида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

109views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзэнергоинспеция хабар қилди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ойида назорат тадбирлари давомида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Унга кўра, 20 млн 486 минг кВт⋅соат электр энергияси ва 47 млн 387 минг метр куб табиий газ талон-тарож қилинган бўлиб, давлат манфаатларига жами 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилган.
Республиканинг барча ҳудудларида Инспекция томонидан 24 969 та профилактика тадбир ўтказилган. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 937 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Энергия самарадорлиги, авария ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан 14 та давлат корхона ва муассасасида назорат тадбирлари ўтказилди. Таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 1 540 та объект ҳамда 2 565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди.
109views0replies
0

Комментарии