Поиск
RUUZ

Общество

Аброр Мухтор Али 15 суткага қамалди

Диний блогер ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармасликда айбланмоқда.

933views1replies
-1

ruxsortrk.uz

Жорий йилнинг 6 февраль куни Шайхонтоҳур туман Ҳокимлигида, Аброр Абдуазимов бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. А.Абдуазимов воқеа жойига келган ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга нисбатан сохта уйдирмаларни тарқатганлиги аниқланган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар суди маълум қилди.
Очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган А.Абдуазимов Шайхонтоҳур тумани Ҳокимлигига ўз иши билан борганлигини, жаҳл устида бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарганлигини, ИИО ходимларини қонуний талабларини бажармаганини, қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукмига кўра Аброр Абдуазимов МЖтК 194-моддасининг 1-қисми ва 195-моддасида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этган, дея айбли деб топилди ҳамда унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
933views1replies
-1

Комментарии