• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 8 февраля 2024

Шавкат Мирзиёев Лукашенкони “Кўксарой” қароргоҳида расмий равишда кутиб олди — фото (видео)

Икки мамлакат раҳбарлари иштирокида Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

695
0
president.uz

“Кўксарой” қароргоҳида Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

Ўзбекистон ва Беларусь байроқлари билан безатилган майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь етакчисини самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.

695
0