Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда севгилисини беҳаё расмларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган йигит қамалди — видео

Қиз йигит билан орани очиқ қилмоқчи бўлганидан сўнг, у қизни расмларини тарқатиш билан қўрқитган.

2288views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, йигит ўзига авалдан таниш бўлган 21 ёшл қиз билан ишқий муносабатда бўлган.
Қизнинг таъкидлашича, улар 2023 йил тўйда танишиб қолган. Бир-бирини ёқтириб қолиб, натижада гаплашишни бошлаган.
Бироқ орадан вақт ўтиб, қиз йигит билан орани очиқ қилиш ниятида эканлигини билдирган. Йигит қизнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган.
"Июль ойи бошида 2 млн сўм, кейин 4 млн сўм ва 2 марта 1млн сўмдан берганман. Ишонгандим",- дейди қиз.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Юнусобод туман судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.
Судланувчи ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми «а» банди, 141-3-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Унга нисбатан ЖКнинг 59-61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 йил-у 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
2288views0replies
0

Комментарии