Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда давлат телеканали раҳбар ходими қизга тегажоғлик қилгани сабаб 3 суткага қамалди

Иш материалларига кўра, давлат телеканалларидан бири бош муҳаррир ўринбосари алдов йўли билан ўз ходимасини иш жойига чақириб, унга тегажоғлик қилган.

907views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўз ходимасига шилқимлик қилган телеканал бош муҳаррир ўринбосарига оид иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.
Аниқланишича, 27 январь куни давлат телеканалларидан бирининг бош муҳаррири ўринбосари мазкур телеканалда ишловчи ходима аёлни алдаб иш жойига чақириб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
Аёлнинг судга берган кўрсатмасига кўра, эркак мазкур аёл бирга ишловчи устоз бўлган. Ўша куни эркак аёлни бурчакка тақаб, ўпмоқчи бўлган. Шундан сўнг, у ИИБга мурожаат қилган.
Аёл бундай ҳолат анчадан буён бўлиб келаётганлигини, бу ҳолатдан сўнг асабийлашиб қолганлигини билдириб, суддан эркакка нисбатан қонуний чора кўришни ва унга етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
Судда эркак юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
907views0replies
0

Комментарии