• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 февраля 2024

Кучли шамол натижасида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари аҳолиси "светсиз" қолди

Самарқандда 114,2 минг истеъмолчи, Жиззахда эса 16 мингта истеъмолчи электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

334
0
Энергетика вазирлиги

Энрегетика вазирлиги хабарига кўра, бугун соат 07:30 ҳолатига Самарқанд ва Жиззах ҳудудларида юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган. 

Бунинг натижасида, Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

334
0