Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum Market онлайн-харид учун энг машҳур сервисга айланди – RGCA тадқиқоти

RGCA тадқиқоти маълумотларига кўра, Uzum Market нафақат онлайн харид қилиш сервислари орасида энг машҳур брендга айланди, балки сўнгги йилларнинг етакчилари – Telegram ва Instagram ижтимоий тармоқларини фойдаланиш частотаси бўйича ҳам ортда қолдирди.

164views0replies
0

RGCA тадқиқотида 800 дан ортиқ ўзбекистонлик иштирок этди ва рўйхат бутун мамлакат аҳолисини акс эттирадиган ҳолда тузилган. 
Шундай қилиб, сўралганларнинг 98 фоизи Uzum Market ни онлайн харид қилиш сервислари орасида номлади, OLX ни айтганлар эса 69 фоизни ташкил этди ва етакчи учликни 65 фоиз иштирокчилар эсга олган Telegram ёпди.
Шунингдек, рўйхатда Instagram (60%), Texnomart (43%) ва Aliexpress (40%) ҳам бор эди. Харид қилиш учун энг кўп ишлатиладиган сервислар рейтингида биринчи учликни Telegram (14%) ва Instagram (10%) дан катта фарқ билан Uzum Market (53%) бошлади.
Шу билан бирга, миллий маркетплейсни 18-24 ёшдаги эркаклар энг фаол равишда ўзлаштирмоқда – ушбу тоифадаги респондентларнинг ҳар бири сўнгги ойда Uzum Market да харид қилган. Энг фаол онлайн харидорлар эса Самарқанд, Бухоро ва Наманган шаҳарларида яшайдиганлар бўлиб чиқди, ушбу шаҳарлардан сўралганларнинг 10 тасидан 6 нафари Uzum Market да буюртма берган. 
«Биз онлайн харид қилиш учун ихтисослашган сервисларнинг машҳурлиги ошиб бораётганини кўрмоқдамиз. Буюртма тарқатиш пунктларининг кенг тармоғининг мавжудлиги етказиб бериш тезлиги билан бир қаторда, ўзбекистонликларнинг харид қилиш платформасини танлашида аҳамиятга эга асосий омиллардан бирига айланди – бу ерда ҳам Telegram, ҳам Instagram дўконлари Uzum Market ва унинг улкан логистика инфратузилмасидан ортда қолмоқда.
Айтиш жоизки, нархларни таққослаш ва бирор нарса нотўғри бўлса, маҳсулотни қайтариб бериш имконияти ўз-ўзидан онлайн харид қилиш олдидаги тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам беради ва илгари маҳсулотларга онлайн буюртма беришдан қочган аудиторияни жалб қилади. Бу ерда сарафан радиоси ҳам муҳим роль ўйнайди – сўровда қатнашган 10 кишидан 7 нафари Uzum Market ни оила ва дўстларига тавсия этишга тайёр, Telegram-шопингда эса бу кўрсаткич атиги 27 фоизни ташкил этди», – дейди RGCA раҳбари Вячеслав Карпов.
Компания ҳақида
Research Group Central Asia 2022 йил бошида истеъмолчи тадқиқотлари бозорида тўлиқ хизмат кўрсатувчи агентлик сифатида ташкил этилган. RGCA – бу биринчи навбатда тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда катта тажрибага эга бўлган мутахассислардир. Компания миқдорий ва сифатли тадқиқотларнинг тўлиқ спектрини олиб боради, IPSOS халқаро операторининг расмий аккредитациядан ўтган агентлиги, шунингдек, Romir тадқиқот холдингининг лицензиати ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
164views0replies
0

Комментарии