• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 февраля 2024

102 миллион сўм жарима олган Binance криптобиржаси уни тўлашдан бош тортди

Олдин бир қатор қоидабузарликлар учун Binance платформасига жарима солган Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги ушбу муаммони ҳал қилиш учун судга даъво аризаси бераётганини эълон қилди.

6 февраля 2024
1180
0
АОКА

Бир ой олдин Истиболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланиши соҳасидаги лицензиялаш талаблари ва шартларига мувофиқлиги бўйича Binance фаолиятининг аудитини ўтказган ва бузилишларни аниқлаган. Шундан сўнг, агентлик ҳисобот тузди ва бузилишларни бартараф этиш учун Binance'га юборган. Бироқ криптобиржа Ўзбекистонда хизмат кўрсатувчи провайдер лицензиясини олиш чораларини кўрмаган.

Шу муносабат билан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance крипто биржасини 300 БҲМ (102 миллион сўм) миқдорида жаримага тортди.

6 феврал куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак Бинанcе компанияси билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

“Биз жарима бўйича қарор қабул қилдик. Биламизки, Binance оффшорда рўйхатдан ўтган платформадир. Binance бизнинг қонуний талабларимизга мос келишини расман таъминлаймиз. У рўйхатдан ўтган юрисдикцияда унга нисбатан чора кўрилишини ва жаримага тортилишини таъминлаймиз”, — деди Вячеслав Пак.

Шунингдек, у компания жаримани тўлашдан бош тортганини қўшимча қилди.

“Табиийки, биз кутганимиздек, улар тўлашдан бош тортишди. Шунинг учун Ўзбекистон қонунчилигига амал қилган ҳолда судга даъво аризаси билан мурожаат қиламиз. Шундан сўнг, барча қарорларни ижро этиш бўйича ҳужжатлар расмий каналлар орқали компания рўйхатдан ўтган юрисдикцияга юборилади”, — дея қўшимча қилди Вячеслав Пак.

Эслатиб ўтамиз, қоидабузарликлар орасида Binance платформасида аноним ва жиноий йўл билан қўлга киритилган криптоактивлар билан транзакциялар ҳамда республика ҳудудида жойлашган серверларда жойлаштирилган электрон платформа мавжуд эмаслиги аниқланган.

Бундан ташқари, компания Ўзбекистон резиденти эмас ва криптоактивлар, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши курашиш, шунингдек, сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган.

6 февраля 2024
1180
0