• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 6 февраля 2024

Британия компанияси Ўзбекистондан 10 минг тонна мош импорт қилмоқчи

Маркетинг тадқиқоти натижаларига кўра Ўзбекистонда етиштирилаётган дуккаклилар сифати Британия бозорида рақобатбардош эканлиги аниқланган.

494
0
Иллюстрация

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Британиянинг AGT Poortman компанияси бош маслаҳатчиси Жеймс Хельфорд билан Ўзбекистондан Буюк Британияга мош экспорти масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги мухбири. 

Жеймс Хельфорд AGT Poortman компанияси томонидан ўтказилган маркетинг тадқиқоти натижаларига кўра Ўзбекистонда етиштирилаётган дуккаклилар сифати Британия бозорида рақобатбардош эканлиги аниқланганини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистондан 10 минг тонна мош импорт қилиш ва Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси билан ҳамкорликда иш бошлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, AGT Poortman Буюк Британияда 30 йилдан бери ишлайди. Йиллик айланмаси 2 миллиард долларни ташкил қилади. Корхона дунёнинг 16 давлати билан дон ва дуккакли маҳсулотларни импорт қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Дунё бўйлаб 45 та ишлаб чиқариш заводлари мавжуд.

494
0