Поиск
RUUZ

Погода

Ҳафта ўртасида шамол тезлигининг секундига 28 метргача кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет республикада яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1006views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 21-23 январда Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди.
21-22 январда шамол секундига 17-22 метргача кучайиши, баъзи жойларда секундига 25-28 метргача етиши мумкин.
22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари -5…-10, кундузи 0…-5 даражагача, шимолда эса кечалари — -12…-15, кундузи — -5…-8 даражагача пасаяди.
22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.
1006views0replies
0

Комментарии