• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 февраля 2024

“Биронтангизни ранжитган бўлсам, барчаларингиздан узр сўрайман”

Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов ишдан олинди.

403
0

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқуловни лавозимдан озод этиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

 Маълумот ўрнида, у 2020 йилнинг 4 июнь куни Одилжон Жўраев ўрнига Оҳангарон шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.

Собиқ шаҳар ҳокими Telegram'даги каналида Оҳангарон аҳолиси билан ўтказган ўтган даврдаги ҳар бир дақиқа ҳаётининг зарварақларида ўчмас из қолдирганлигини маълум қилди.

Қолаверса, бундай имкониятни берганлиги учун давлат раҳбарига ҳам ўз миннатдорчилигини қайд этди.

 “Оҳангарон шаҳри менинг она шаҳримдек юрагимдан жой олди. Шаҳар равнақи йўлида нимага эришган бўлсам, барчасида Сизларнинг меҳнатингиз беқиёс.

Иш жараёнларида биронтангизни ранжитган бўлсам барчаларингиздан узр сўрайман.  Хайр Оҳангарон шаҳрим. Хайр жонажон шаҳрим”,- дея изоҳ қолдирган Акром Эшонқулов.


403
0