Поиск
RUUZ

Реклама

Amirsoy Resort ва «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали Стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолашди

31 январь куни Amirsoy МЧЖ ҚК ва «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали телекоммуникация инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва тоғ курортига ташриф буюрувчилар учун UZTELECOM мобиль алоқа хизматлари сифатини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги стратегик меморандум имзолангани ҳақида эълон қилди.

468views0replies
0

Ушбу воқеа «Ўзбектелеком» АК бош офисида ҳар икки компаниянинг асосий вакиллари иштирокида бўлиб ўтган расмий маросим доирасида қайд этилди.
Меморандум Amirsoy курорти ҳудудида юқори тезликдаги мобиль интернет, телекоммуникация хизматлари ва технологияларидан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган асосий тамойиллар ва мажбуриятларни белгилайди. «Ўзбектелеком» АК замонавий инфратузилмани ривожлантириш бўйича технологик қўллаб-қувватлашни амалга оширади ва шу билан ташриф буюрувчилар ва курорт хизматлари ўртасида оптимал ўзаро алоқани таъминлайди.
Amirsoy тоғ курортининг бош директори С. Саидхўжаев стратегик ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб, уни курорт меҳмонлари учун инновацион ва қулай шароит яратиш йўлидаги қадам, деб баҳолади.
«Ушбу келишув тоғли курортимиз учун янги имкониятларни очади ва ташриф буюрувчиларга Amirsoy нинг ўзига хос муҳитида юқори сифатли мобиль алоқа хизматларидан баҳраманд бўлишларини кафолатлайди», – деди С. Саидхўжаев.
«Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали вакили Ж. Исломов фойдаланувчилар тажрибасини яхшилаш учун телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.
«Биз доим мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси хизматларимиздан фойдалана олиш имкониятига эга бўлиши учун интиламиз. Ушбу меморандум туфайли биз тоғли ҳудудда техник базамизни мустаҳкамлай оламиз ва шу орқали курорт аҳолиси ва меҳмонларини ишончли ҳамда юқори тезликдаги мобиль алоқа билан таъминлаймиз. Биз Amirsoy ни дам олиш ва кўнгил очиш учун энг яхши шароитларни таъминловчи технологик инновацион масканга айлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишимиздан фахрланамиз», – деди Ж. Исломов.
Amirsoy МЧЖ ҚК ва «Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали биргаликдаги стратегик саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат тоғ курортини ривожлантириш, балки барча ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратишга хизмат қиладиган узоқ муддатли ҳамкорликка умид қилишмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
468views0replies
0

Комментарии