Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.
Аюбхон Юнусов Кувайтга тайинланишидан олдин ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
У шунингдек, 2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.