• 12 004 сум
    -48.99
  • 13 994 сум
    -33
  • 150 сум
    -2.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 004 сум
    -48.99
  • 13 994 сум
    -33
  • 150 сум
    -2.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 2024

Блогер Отабек Сатторий қамоқдан озод қилинди

Блогер 2021 йилда товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш моддалари билан айбланиб, 6,5 йилга қамалган эди.

497
0
facebook.com/Ezgulik

Олий суд Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида 6 йилга қамалган блогер Отабек Сатторийнинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган. 

Суднинг ажрими билан Отабек Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, блогер 2021 йилнинг май ойида ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 3-қисми “а” банди (товламачилик), 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан айбланиб, 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилганди

497
0