Поиск
RUUZ

Общество

Эндиликда коллеж-техникум ўқувчилари олийгоҳларнинг 2-3- курсларида таълимни давом эттиришлари мумкин

Бунинг учун ўқувчилардан икки йил давомида етарли "кредит" тўплаши талаб этилмоқда.

242views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 5 февраль куни давлат раҳбари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда таълим соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Akademik” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилади.
Бунда:
- коллеж-техникумнинг 1-2 курсидаги таълим дастурлари, дарсликлари, билимни баҳолаш мезонлари ва муаллимларга талаблар олийгоҳлар билан бир хил бўлади;
- техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “kreditlar” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади.
Яъни, коллеж-техникумда икки йил давомида етарли “kredit” тўплаган ўқувчилар “2+2” ёки “2+3” дастурлари асосида олийгоҳларнинг иккинчи ёки учинчи курсларида таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади.
Коллеж-техникумда ўқиб, фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттирмоқчи бўлганларни соҳадаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги тизим йўлга қўйилади. Энди, коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”гa тенг малака даражасини олиши мумкин.

242views0replies
0

Комментарии