Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада 23 ёшли йигит "заправка"даги жанжалда вафот этди

У безориликни олдини олиш учун келиб, жанжаллашаётганларни ажратмоқчи бўлган.

674views0replies
0

Telegram / Иллюстрация

Жорий йилнинг 3 февраль куни Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Маълум қилинишича, ушбу безориликни олдини олиш мақсадида, уларни ажратиш учун 2001 йилда туғилган бошқа шахс етиб келган, бироқ унга ҳам фаол қаршилик кўрсатилган. Натижада ушбу шахс хушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.
Олиб борилган тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан икки нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган.
Марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
"Тергов ва текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",- дейилади хабарда.

674views0replies
0

Комментарии