Поиск
RUUZ

Общество

Теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади

Теннисчи Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг фаолиятини якунлаганини маълум қилган.

55views0replies
0

olympic.uz

Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи “Ҳумо Арена” мезбонлик қилган Девис кубоги доирасидаги Ўзбекистон – Польша учрашувидан сўнг теннисчи Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, жараён ўзига хос тадбирга уланиб кетди. Унда Денис Истомин ёш теннисчи Амир Милушевга қарши кўргазмали хайрлашув учрашувини ўтказди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов ва федерация Бош котиби Ирода Тўлаганова кортга чиқиб келишди.
Денис 2012, 2016 ва 2020 йиллардаги Олимпия ўйинларида қатнашган. Осиё ўйинларида 2010 йилда 2 та кумуш, 2014 йилда 1 та бронза, 2018 йилда олтин медалларини қўлга киритган.
2012 йил ATP байроғи остида ўтган турнирларда 2 бор (2015, 2017 йиллар) бош совринни қўлга киритган. Теннисчи “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
55views0replies
0

Комментарии