• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 феврал 2024

Жин чиқариш вақтида аёлни ўлдирган эракакларга қарор чиқарган судья жаримага тортилди

Оққўрғон туман суди раиси чиқарган суд қарори матнида бир қатор хатолар, хусусан мазмун жиҳатдан телба-тескари жумлалар аниқланди.

1376
0
UzNews.uz

Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди раиси Санжар Исақулов эътиборсизлик билан чиқарган қарори сабаб жаримага тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди. 

Гап бир неча куни аввал ижтимоий тармоқда тарқалган икки эркакнинг “жин чиқариш” пайтида 42 ёшли аёлни ўлдириб қўйгани ҳақидаги суд ҳукми ҳақида бормоқда. Мазкур суд қарори матнида бир қатор граматик хатолар, яъни жумлалар бир-бирига мос келмаслиги ҳолати кузатилган. 

Қайд этидилича, мазкур суд ҳукми ёзилишида жиддий эътиборсизликларга йўл қўйилган, хусусан, судьянинг бепарволиги оқибатида унинг (ҳукмнинг) лойиҳа варианти "E-XSUD" электрон базасига киритилган.

Шу сабабли, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув давомида юқоридаги айбловлар ўз тасдиғини топган.

Шундан сўнг, хизмат текшируви якунлари Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъатида муҳокама қилиниб, жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди раисига нисбатан жарима жазо чораси қўлланилган.

1376
0