Поиск
RUUZ

Общество

ДХХ Тошкент вилоятида бош мутахассисни, Бухорода эса архитекторни пора билан ушлади — видео

Икки мансабдордан бири 10 минг, иккинчи эса 5 минг АҚШ доллари эвазига "иш ҳал қилиб бериш"ни ваъда қилишган.

131views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўрта Чирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади. У сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.
Шунингдек, “Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ёрдам беришга 5 минг АҚШ доллари талаб қилади ва сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
131views0replies
0

Комментарии