Бугун, 3 февраль куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати чорак финал босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақа мезбони Қатар миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Доҳадаги "Al-Bayt" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.
Маълумот ўрнида, агарда Ўзбекистон МТЖ Қатар тўсиғидан ўта олса ярим финалда Эрон - Япония ўртасидаги учрашув ғолибига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари гуруҳ босқичида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон жамоалариини, нимчорак финалда Таиландни мағлубиятга учратган эди.