Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.
Бугун, 2 февраль куни соат 18:13 да Андижон шаҳар “Иқбол” МФЙ 39-кўпқаватли уйнинг 61-ҳонадонида газ ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли ёнғин юзага келганлиги тўғрисида Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 18:18 етиб боришиб, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, ёнғин соат 18:27 да батамом ўчирилган.
Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро жарохат олган 1 нафар фуқаро вафот этган. ФВВ рахбарияти томонидан вазият тўлиқ назоратга олинган.