Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 2 февраль куни соат 18:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Lacetti, 2 та Matiz ва 2 та Spark автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида йўл четида техник носоз бўлган Matiz русумли автомашинани таъмирлаётган икки нафар фуқаро енгил жароҳат олган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.