• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 2 февраля 2024

Тошкент вилояти ССБга бошлиқ тайинланди

ССВ Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти масъул лавозимда ишлаган Туракул Арзикулов вилоят ССБга раҳбар бўлди.

1207
0
ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Туракул Арзикулов Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

Туракул Арзикулов бундан аввал Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори ўринбосари, Сурхондарё вилояти ССБ бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали директори, Тошкент вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Туракул Арзикулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказгани ва Тошкент вилоятидаги 10 нафар бош шифокорларнинг аризасини олгани ҳақида хабар берган эдик.

1207
0