Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги метрода қизга шилқимлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди

31 ёшли фуқаро суд жараёнида электропоезд ичида қизни йиқилиб тушмаслиги учун елкасидан ушлаб қолганлигини айтиб, ҳаракатини тан олмаган.

704views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

 Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган фуқаро M.A. (эркак) В.А. (аёл) нинг танасига қадалиб туриш орқали, унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган шаҳвоний шилқимлик қилган.
Ушбу ҳолат жорий йил 20 январь куни соат тахминан 16:00 атрофида "Чилонзор" йўналишининг “Буюк Ипак Йўли” бекати электропоезд вагони ичида содир бўлган.
Мазкур воқеа юзасидан суд иши жорий йилнинг 31 январь куни ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида ёпиқ суд мажлиси ўтказилди.
Суд мажлисида М.A. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлик билдирмаган.
Унинг таъкидлашича, у иш қидириб Чилонзор бекатига кетадиган электропоездга чиққан. Электропоезд ичида одамлар кўп бўлганлиги сабабли В.А. орқага кетиб қолганлигини, у эса йиқилиб тушмаслиги учун унинг елка қисмидан ушлаб қолганлигини айтиб, кўрсатув берган.
Бироқ, суд давомида В.А. бу фикрларни бутунлай инкор қилган.
Унга кўра, M.A. дастлаб электропоездга чиққан вақтида бир маротаба унга қадалиб турган, лекин у ушбу ҳаракатларни атайин содир қилмаяпти деб ўйлаб, аҳамият бермаган.
Буюк ипак йўли бекатига келишганида M.A. тушиб кетмасдан уни электропоезд ичида ҳамма тушиб кетганига қарамасдан, кутиб ўтирган va орқасидан келган.
Суд мажлисида В.А. ушбу ҳаракатлар сабабли М.А.га нисбатан оғир жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берган.
Тўпланган материалларда мавжуд бўлган бошқа далиллар билан ушбу ҳолат тўлиқ тасдиқланган деб ҳисобланди.
Суд хулосасига кўра, M.А. МЖТКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жазо ўталганидан сўнг ҳуқуқбузардан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилиши белгиланди.
704views0replies
0

Комментарии