Поиск
RUUZ

Погода

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1381views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баланд тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати +3...+8 даража илиқ атрофида бўлади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши бошланади. Шанба куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Сирдарё вилоятининг баъзи жойларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Якшанба куни республиканинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
2-4 феврал кунлари кундузги ҳарорат +3...+8 даража илиқ атрофида бўлади. Кечаси ҳарорат асосан 0...-5 даража совуқ, баъзи жойларда +3 даража илиққача бўлади.
3-4 февралда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари -2...-4 даража совуқ, кундуз кунлари +4...+6 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...-2 даража совуқ, кундузи +3...+5 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади.
1381views0replies
0

Комментарии