Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида "L.S.G." МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида 7 та "Hotdogger" номли кўчма савдо шохобчаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.