Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган “Бизнес Марафон”да сўзга чиққан Жаҳонгир Ортиқхўжаев 7 компаниясини сотганини маълум қилиб, компаниялар номларини санади.
''7 та компаниямни сотдим. Crafers'ни сотдим. Чунки мен унда обрў қозонолмадим. Яъни, бу соҳани, масалан озиқ-овақт ишлаб чиқаришни эплаштиролмадим. Mediapark'ни сотдим. Ким ишлаётган бўлса, ўшанга сотдим. Ecobozor'ни сотдим, Akfa Lighting'ни сотдим, Magic City'ни сотдим, Basalt'ни ҳам немисларга сотдим.
Кўпчилик ёшлар машина ютсам, миниб юраман дейди, кам сонли ёшларимиз эса машина ютсам уни сотиб, янги тадбиркорлигимни йўлга қўяман, машинани кейин сотиб олавераман деб жавоб беради.
Бу билан нима демоқчиман, ниятни тўғри қилинг ва бор имкониятдан фойдаланиб, мавжуд капитални ривожлантиришга, уни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Сиз ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйиб олсангиз келажакда машиналар, уй-жойлар ўзи келаверади. Агар бор пулингизни машина ёки бирон ҳою-ҳавасга сарфласангиз унда тадбиркорлик қилолмайсиз", - дейди Ортиқхўжаев.