Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилган ИИО ходими ишдан олинди — видео

Келтирилишича, у профилактика инспектори лавозимида фаолият юритиб келган.

650views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасида спиртли ичимлик истеъмол қилган ходим акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Ушбу ҳолатни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОларига хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С. содир этганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, З.С. хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.
“Хозирда ушбу ҳолатни келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган”,- дейилади хабарда.

650views0replies
0

Комментарии