Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда тўлиқ бўлмаган иш стажига эга бўлган шахсларнинг ёшга доир пенсияси оширилди

Президент фармони билан тўлиқ бўлмаган иш стажига ва боқувчисини йўқотганлик учун кекса ёшдаги пенсия миқдори ўзгартирилди.

428views0replies
0

UzNews.uz

Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, Президент фармони билан пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилган.
Унга кўра, 2024 йил 1 февралдан:
 — иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 621 минг сўм;
— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 621 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Маълумот ўрнида, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этган эди.  


428views0replies
0

Комментарии