• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 1 февраля 2024

Сурхондарёда йўловчи поезди Gentra'ни уриб юбориши натижасида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Gentra автомашинаси ҳайдовчиси ўзининг эхтиётсизлиги сабабли қўриқланмайдиган темирйўл кесишмадан ўтаётган вақтда ушбу аянчли ЙТҲ содир бўлган.

1 февраля 2024
955
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 31 январь куни соат 20:35 атрофида 081-сонли "Сариосиё-Тошкент" йўловчи поезди "Шўрчи-Элбаён" темир йўл бекатлари оралиғи қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида оқ рангли жентра автомашинасини уриб юборибди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Терговга қадар текширувлар давомида, 2024 йил 31 январь куни соат 20:29 атрофида Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1989 йилда туғилган Н.Б. ўзининг бошқарувидаги Gentra автомашинасида ўзининг эхтиётсизлиги сабабли қўриқланмайдиган темирйўл кесишмадан ўтаётган вақтида "Сариосиё-Тошкент" йўловчи поезди билан аянчли ЙТҲ содир бўлган.

Аянчли ЙТҲ натижасида ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Б.М.нинг оила аъзолари Онаси, Турмуш ўртоғи, икки нафар қизи ва Ўғли воқеа жойида олган тан жароҳатлари оқибати вафот этишган.

Шунингдек, ҳайдовчи Н.Б. ва унинг 2021 йилда туғилган вояга етмаган ўғли М.М.лар турли ҳил тан жароҳатлари олиб, Шўрчи марказий шифохонасида ётқизилган.

1 февраля 2024
955
0