Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда фуқаро 14 дона дарахтларни ноқонуний кесиб ташлади

Натижада ўсимлик дунёсига 273 млн сўмдан ортиқ зарар келтирган.

91views0replies
0

Жорий йилнинг 24 январь куни Сирдарё тумани "Наврўз" МФЙ ҳудудида жойлашган “Сирдарё боғлари” фермер хўжалиги дала ер майдони четида фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда 14 дона манзарали дарахтларни кесиб ташлаганлиги аниқланган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Фуқаро мазкур дарахтларни кесиб, тракторнинг тиркамасига ортаётган вақтда давлат инспекторлари томонидан воқеа жойида қўлга олинган.
Маълум бўлишича, фуқаро 3 турдаги жами 14 дона манзарали дарахтларни кесиб ташлаган. Натижада ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисоби 273 360 000 (икки юз етмиш уч миллион уч юз олтмиш минг) сўм ҳисобланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.

91views0replies
0

Комментарии